$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 8 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 8 d

Самарқанд – Урганч – Самарқанд йўналиши

Humo Air авиакомпанияси Самарқанд – Урганч – Самарқанд йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйганлигини маълум қилади.

7 январь куни мазкур йўналишда илк парвоз амалга оширилган.

Йўналишда қатновлар ҳафтанинг чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Бунда:

Урганчдан учиш 7:40 да, Самарқандга етиб келиш 8:55 да.

Самарқанддан учиш 9:25 да, Урганчга етиб келиш 10:40 бўлади.

Дубайдаги бош консул вазифасини якунлади

Ўзбекистон бош консули Алишер Саломов БАА Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай бўлими бошлиғи ўринбосари Рашид Абдулла Ал Касир билан учрашди. Консул ўз миссиясини якунлади. Бу ҳақида "Дунё" агентлиги хабар берди.

Умра нархлари арзонлашдими?

Давлат томонидан кўрсатиладиган Умра хизмати нархлари арзонлади.

2024 йил 10 январдан бошлаб, Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг "Ҳаж ва Умра" марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16 миллион 600 минг сўм этиб тайинланди.

Чавандозларимизнинг ютуқлари

Ўтган ҳафта Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида конкур бўйича “CSI2*” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Бу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Баҳромжон Ғозиев, Бекзод Қурбонов, Абдураҳмон Абдуллаев ва Феруз Абдуллаев каби чавандозлар ўз маҳоратларини намоюиш этишди ва жамоамиз 1 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди.