$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 7 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 7

“Онлайн пенсиялар”

Пенсия олиш учун онлине ариза бериш тизими йўлга қўйилди.

Бундан кейин пенсия ёшига етган шахслар уни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлине ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Вақтинчалик ҳоким

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев айни кунларда меҳнат таътилида бўлганлиги боис, “актив” ёшлар етакчиларидан бўлган Дилмурод Раҳимжонов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бошқарув аппарати ходимлари билан бўлиб ўтган йиғилишда “вақтинчалик ҳоким” жамоага таништирилиб, ушбу тажрибанинг аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди.

Илк парвоз

Транспорт вазирлиги, Фуқаролар авиацияси агентлиги, “Uzbekistan Airways” АЖ ва “Uzbekistan Airports” АЖнинг тегишли мутахассислари ва экспертларидан иборат жамоа “Let L-410” ҳаво кемасида Тошкент - Термиз, Термиз-Сариосиё, Сариосиё-Тошкент йўналишларида биринчи синов парвозлари амалга оширилди.

Комплекс ҳордиқ маскани

Тоза ҳаво, чарчоқлар чиқиши ва адреналин муҳлислари учун ажойиб, янги манзил - Зомин туристик зонасидир.

Ушбу жойда :

  • Очиқ табиат остидаги экстремал кўприк;
  • Салкам 2,5 километрлик дор йўли;
  • Уч юлдузли меҳмонхона;
  • Соғломлаштириш маркази ва бошқа ажойиб машғулотлар мавжуд.

Жиззахнинг Зомин туманидаги 950 гектарлик дам олиш зонаси хизмат кўрсатишни бошлаган.