$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 5 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 5

“Бахт йўли” барпо этилмоқда

Автомобил йўллари қўмитаси Саудия Арабистонининг “AL BAHAW” йирик қурилиш компанияси ҳамда “SAJCO” компанияси мутасаддиларидан иборат делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мақсад эса, кўплаб муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган “AL BAHAW” қурилиш компанияси билан ҳамкорликда, “Тошкент—Термиз” йўналишидаги М39 автомобил йўлининг умумий узунлиги 38 км бўладиган “Сирдарё—Бахт” айланма йўлини қуриш бўйича музокаралар олиб бориш бўлди.

Табиий газ етказишда узилишлар

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳудудларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, 5 январ куни қуйидаги ҳудудларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Булар:

Янгиҳаёт тумани “Янги турмуш” МФЙ:  

Аҳоли истеъмолчилари – 890 та  

Улгуржи истеъмолчилар – 1 та (14:00 дан 17:00 гача).  

Сергели тумани “Мададкор” ва “Зийнат” МФЙ:  

Аҳоли истеъмолчилари – 3989 та  

Улгуржи истеъмолчилар сони – 4 та (14:00 дан 16:00 гача).  

Мирзо Улуғбек тумани Шўртепа, Мохларойим, Бинокор, Жасорат, Узумзор, Ш,Бурхонов, Ойишахоним, Турон, Гулнор ва Сарбаланд кўчалари:  

Аҳоли истеъмолчилари – 582 та  

Улгуржи истеъмолчилар – 13 та (14:00 дан 18:00 гача).  

Таъмирлаш якунлангач газ таъминоти қайта тикланади.

Солиқ мажбурияти муддати ўзгартирилмоқда

2024 йил 1 январдан Ўзбекистон солиқ органлари тадбиркорлик субъэктларини 5 йил эмас, охирги 3 йил давомида фаолияти юзасидан текшириши мумкин

Бу солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йил учун асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларда назарда тутилган.

Электр энергияси учун ўсувчан коеффициентлар

Ойига 1000 киловатт/соатдан ортиқ электр энергияси истеъмол қилувчи абонентлар учун ўсувчан коеффициентлар 1 ноябрдан бошлаб жорий этилган эди.

Ўсувчан коеффициентлар истеъмолчиларнинг 98% қисмига таъсир қилмаслиги ҳам қайд этилган эди. 

Натижа эса, биргина ноябр ойининг ўзида ўсувчан коеффициентлар қисмига кирувчи истеъмолчилардан қўшимча 26 млрд. сўм ундириш имконини берганлиги ҳақида Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.