$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 4 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 4

Адлия вазирлиги фаолияти

Адлия вазирлигига келиб тушган 142,5 минг мурожаатнинг 122,9 мингтаси, 86% қисми қонуний ҳал этилганилиги вазирликнинг иш фаолиятининг маҳсули ҳақида қисқача маълумот беради.

Бундан ташқари, 112 миллион 725 минг сўм миқдорида маъмурий жарима суммаси ундирилган. Апелляция кенгаши томонидан саноат мулки объктларига оид 110 та иш кўриб чиқилди ва рўйхатдан ўтган патент вакилларининг сони 22 тага кўпайиб, жами 96 тага етди.

Вазирлик томонидан 544 та янги ва 257 та ННТлар қайта, шунингдек, 13 та диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилган. 41 та ННТ фаолияти эса тўхтатилган. 

Энг муҳими, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш бўйича 5 миллион 252 минг 822 та нотариал ҳаракат амалга оширилган.

Мактаблар учун бепул автобуслар

“Тараққиётлар стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг маълум қилишича, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 715 та умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун бепул автобусларни йўлга қўйиш назарда тутилган.

Синовли йилнинг салмоқли натижалари

2023 йилнинг қаҳратон қишидаги ноқулай об-ҳаво қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларини анча қийнаб қўйганлиги аниқ, аммо натижалар анча яхши.

Статистика агентлиги маълумотларига қараганда, ўтган 2023 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми 7,9 фоизга ошган.

Булар:

  • Олхўри (қуритилган) – 34 минг тонна 
  • Узум – 121 минг тонна 
  • Узум (қуритилган) – 52,2 минг тонна 
  • Шафтоли – 87,2 минг тонна 
  • Қовун ва тарвуз – 147,6 минг тонна 
  • Хурмо – 50,3 минг тонна 
  • Гилос – 45 минг тонна 
  • Ўрик – 63 минг тонна 
  • Помидор – 54,2 минг тонна 
  • Мош – 148,5 минг тонна 
  • Пиёз – 263,8 минг тонна 
  • Тариқ – 15,3 минг тоннадан иборат бўлди.

Йил давомида кўплаб деҳқонларнинг даромади ҳам анча ўсганлиги, полиз экинлари билан ўзини ўзи таъминловчи туманлар кўпайгани айтилмоқда.

Киберспорт учун яна бир имконият

29-декабр куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки резидентлари томонидан рухсат берилган фаолият турлари рўйхатига ўзгартиришлар киритилгани ҳақида хабар берилди.

Эндиликда мултимедиа ва дизайн хизматларини кўрсатувчи, киберспорт, шунингдек, венчур молиялаштириш ва мултипликация соҳасидаги компаниялар ҳам IT-Парк резиденти бўлиш имкониятига эга.