$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 3 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 3

WBA рейтингида биринчиликдаги боксчиларимиз

Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг декабр ойи якунига кўра янгиланган рейтенг эълон қилинди ва 7 нафар боксчимиз ундан ўрин эгаллади.

Энг қувонарлиси, улардан 4 нафари биринчи поғонани эгаллаган.

Муроджон Аҳмадалиев биринчи ярим енгил вазнда, Отабек Холматов ярим енгил вазнда, Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазнда ва Исроил Мадримов эса супер ярим ўрта вазнда биринчи ўринни қўлга киритди.  

Шунингдек, Ҳасанбой Дўсматов минимал вазн тоифасида иккинчи, Бектемир Мелиқўзиев эса супер ўрта вазн тоифасида олтин поғонани банд этган бўлса, Ботир Аҳмедов супер енгил вазн тоифасида 8-ўринга муносиб кўрилди.

Бундай натижалар боксга бўлаётган эътибор ўзини оқлаётганини билдиради.

2024 йилда электр қувватини ошириш режалари кўриб чиқилди

Унга кўра, қуёш электр стансияларининг қувватини 2,6 гигаваттга, шамол электр стансияларининг қувватини 900 мегаваттга олиб чиқиш ва 400 мегаваттлик энергия сақлаш қурилмаларини ишга тушириш режалаштирилгани ҳақида хабар берилди.

Электр энергиясига бўлган аҳоли эҳтиёжи доимий ўсиб бормоқда. Бу эса талабни қондириш бўйича тизимли ишлар олиб боришни талаб қилади.

Жамоат трнаспорти учун йўлкира нархлари ошди

Тошкент вилоятида йўловчиларни ташиш хизматлари бўйича янги таърифлар қабул қилинди.

Унга кўра автобусларда битта йўловчи учун 1500 сўм (илгари 1000 сўм эди),

Йўналишли таксиларда эса 2000 сўм (1500 сўм эди) этиб белгиланди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимининг 29 декабрда қабул қилган қарорида маълум қилинган.

Тошкент ҳокимияти Fitch рейтингини қайтармоқчи

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ҳокимликнинг шаҳар рейтингини баҳолаш бўйича Fitch халқаро рейтинг агентлигини жалб этиш бўйича таклифни маъқуллади.

Аввалроқ Fitch шаҳар рейтингини қайтариб олган эди ва кенгашнинг уни қайта тиклаш тўғрисидаги маъқуллаши 29 декабрь куни амалда тасдиқланди.