$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 18 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 18

Fly Khiva илк самолёти

“Тошкент” халқаро аеропортида “Fly Khiva” маҳаллий авиакомпаниясининг Рейкявика шаҳридан келган ҳаво кемаси кутиб олинди.

Boeing 767-304 юк ташувчи самолёти “Fly Khiva” авиакомпанияси паркидаги илк самолёт бўлди.

Ўзбек тили курслари хорижда

12 январъ куни “Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб қилиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда мамлакатимиз нуфузини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, хорижий давлатларда “Ўзбек академияси” интернет платформаси ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади.

Ҳамма саёҳат қилиши керак

Ҳужжатларда қайд этилишича, ногиронлиги бўлган шахсларнинг туризм инфратузилмаси ва маданий мерос объектларида эркин ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш долзарб масала.

Шу жумладан, 2027 йилга қадар минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳат харажатларининг 50% қисми давлат томонидан қоплаб берилади ва меҳмонлар учун ҳам субсидиялар ажратилади.

Халқаро мода ҳафталиги

2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳар икки йилда бир маротаба май ойининг учинчи ҳафтасида мукофот жамғармаси 2млн доллар бўлган Халқаро “Ўзбекистон ипак матолари” мода ҳафталиги ўтказилади.

Бу 12 январъ куни имзоланган “Республика хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички турзмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғирисида”ги президент фармонида назарда тутилган.

Теги :
Jamiyat