$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 16 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 16

Тадбиркорлар учун яна бир қулайлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тадбиркорлик субъэктлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Унда тадбиркорлар учун кўплаб қулайлик ва имкониятлар яратилиши ҳақида сўз боради.

Булардан бири, тадбиркорлик субъэктларидан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа қисмларидан олиш имкони мавжуд бўлган ҳисобот ва статистика маълумотларини талаб қилиш бекор бўлади.

2024 йилда иқтисодиёт ва ЯИМ учун режалар

Президент раислигида жорий йилда иқтисодий ривожланиш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда 2024-йил учун устувор режалар белгиланди. Ялпи ички маҳсулотни камида 6% га ошириб, 100 миллиард долларга етказиш режа қилинди. Йирик саноат тармоқларига солиқ юки камайтирилган бўлса-да, кўплаб тармоқлар тушумни ошириш ўрнига харажатларни ошираётганлиги қайд этилди.

Кўмир ишлаб чиқариш 22% га оширилади

15 январь куни Шавкат Мирзиёев геология соҳаси бўйича амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар билан танишганлиги ҳақида хабар берилди. Президент “аҳоли, ижтимоий соҳа ва саноат эҳтиёжларидан келиб чиқиб”, кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22% га ошириш топшириғини берди. Бундан ташқари, сўнгги йилларда геология соҳасига бир йилда 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, зарур шароитлар яратилаётганлиги қайд этилди.

Автобуслар учун махсус йўлаклар

Транспорт вазирлиги вакилининг маълумот беришича, Тошкент шаҳрида, ниҳоят, кўчаларда автобус йўлаклари ташкил этилади. Унда 5 та секцияли 32 ва 35 метрли автобуслар ҳаракатланиши режа қилинган.