$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 15 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

pozitiv

Мунтазам қатновлар тикланди

Кечагина, 14 январь куни маълум муддатлик танаффусдан сўнг “Ural Airlines” авиакомпанияси Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мунтазам қатновларни тиклади.

Қарши халқаро аеропортининг маълум қилишича, “Ural Airlines” бундан буён Москва - Қарши - Москва йўналиши бўйича ҳафтада уч марта парвозларни амалга оширади. Парвозлар сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Ёш мерган Осиё чемпиони бўлди

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтаётган милтиқдан ўқ отиш спорт тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги қитъа чемпионат баҳсларида ва ёшлар ўртасидаги энг мерган спортчилар аниқланмоқда.

Ортда қолган мусобақа натижаларига кўра, ёшлар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш дастурининг яккалик баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илҳомбек Обиджонов Осиё чемпионлигига эришди.

Алимент иши

Конституцияга кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга еткунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Аммо бу бурчига нисбатан бефарқлик қилувчилар ҳам топилади

Шайхонтоҳур туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Г.Н ундирувчи аёл З.Н фойдасига бир нафар фарзанд таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро давомида давлат ижрочисининг олдиндан алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорга асосан, 99 миллион 250 минг сўм алимент пули ундириб берилди.

Табиатда ҳам қонунлар бор

Чирчиқ дарёси ҳудудида ўтказилган рейд давомида Тошкент вилоятида жойлашган Қуйичирчиқ дарёсининг муҳофаза ҳудудига турли қурилиш чиқиндилари тўкилаётганлиги аниқланган.

Аниқ бўлишича, фуқаро М.Д дарё ҳудудига юк машинаси ёрдамида чиқиндиларни тўкиб, тўғон ҳосил қилган. У бу қонунбузарликни Чирчиқ дарёсининг бир ўзанидан фермер хўжалик ерларини суғориш учун фойдаланганлигини айтган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан етказилган зарар ҳисобланмоқда ва ҳужжатлар маълум тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун тайёрланмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги хабар бермоқда.