$
 12687.70
-7.17
 13790.26
23.94
 140.03
0.55
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 14 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 14

14 январь табриги

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан давлат раҳбарининг табриги эълон қилинди.

Теннис бўйича финалдамиз

Қатарда бўлиб ўтаётган эркаклар ўртасидаги “М15” турнирида ярим финал баҳслари ўтказилди. 

Унда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов украиналик Белинскига қарши чиқди ва ғалаба қозонди.

Рақиб томон ўйинчиси номаълум сабабга кўра давом эттирмаган.

Шу тариқа финал босқичида теннисчимиз Ҳумоюн ва Янки рақобатлашадиган бўлди.

Чегарачилар учун байрам совғаси

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Пахтаобод туманидаги ҳарбий қисмнинг чегара қўриқлаш взводи ҳарбийлари учун қурилган 3 қаватли янги уй фойдаланишга топширилди.

Топшириш маросимида туман ҳокимининг ўзи ҳарбийларни табриклади ва бу касбнинг қанчалар муҳимлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ижтимоий ёрдам

Мамлакатимизда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ижтимоий жиҳатдан 3 тоифага ажратилган. Ижтимоий фаол ёшлар 4,4 миллион “яхши” тоифасида,

Расмий секторда ишсиз, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёшлар “ўрта”, кўмакка муҳтож 396 минг нафар “оғир аҳвол” тоифалари мавжуд.

3-тоифадаги эътиборга муҳтож 50 нафардан ёш масъул ташкилотлар қатори олий таълим муассасалари ректорларига ҳам бириктирилган. 

Бириктирилган ёшларга тизимли равишда ёрдам кўрсатиш ишлари эса бошланди.


Теги :
Жамият