$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 13 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 13

Миллий кураш Италияда

Халқаро кураш ассоциацияси хабарига кўра, Италияда кураш академияси расман очилди ва ўз фаолиятини бошлади.

Миллий спорт турини Европа мамлакатларида ҳам тарқалиши қувлҳонарли.. 

Ўзбекистон кураш федерацияси ва Кураш институти февраль ойида ушбу мамлакатда мураббийлик семинарини ҳам ташкил этмоқчи.

Теннис спорт турида натижа

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида теннис бўйича “М15” халқаро турнирининг ярим финалчилари номи аниқланди. Уларнинг ичда юртдошимиз Ҳумоюн Султонов ҳам бор. 

Кейинги ўйинда Ҳумоюн финаль босқичига чиқиш учун украиналик Влачеслав Белински билан рақобатга киришади.

Ҳарбийларга уйлар калити топширилди

Навоий шаҳрининг Кармана туманида Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий хизматчиларга янги уйларнинг калитлари топширилди

Судялар ваколат муддати ўзгарди

Президент томонидан имзоланган ЎРҚ-895-сон қонунига кўра “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси суди тўғрисида” ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унда:

Конституциявий суд референдум учун чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқ эканлиги тўғрисида хулоса бериши;

Конституциявий суд мазкур тоифадаги масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 15 кун ичида қарор қабул қилиши керак.

Бундан ташқари, Конституциявий суд судялари энди қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланишади.