$
 12687.70
-7.17
 13790.26
23.94
 140.03
0.55
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 12 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 12

Диёрбек Ўрозбоев дзюдо федерацияси бош мураббийи

Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабарига кўра, мамлакатимиз яккакурашчилари ичида ёрқин ғалабалар соҳиби, кўплаб халқаро турнирларда муваффақиятли спортчи, 2016 йилги Рио Олимпиадаси бронза медал соҳиби бўлган Диёрбек Ўрозбоев дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийига айланди.

Ўзини ўзи банд қилиш кўрсаткичлари юқори

Ўзбекистонда бугунга келиб ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 2,5 миллионга етди ва бу жуда қувонарли натижадир.

Қайд этилишича, ноқонуний иш ўринларини легаллаштириш ҳисобига даромад солиғи тўловчилар 263,2 минг нафарга ошиб, 5,3 миллионга етган.

Ғузор тандир гўшти давлат рўйхатига олинди

Жорий йилнинг 8 январь куни “Ғузор тандир ғошти” географик кўрсаткич сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинди.

Бу Қашқадарё вилоятида биринчи бўлиб давлат рўйхатидан ўтган географик ҳудуд бўлди.

Хорижда қонуний ишлаш имконияти

Йил бошидан иқтисодиёти ривожланган давлатлар билан ўтказилган музокаралар натижасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорлик келишуви имзолаган иш берувчи агентликларнинг 100 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари аниқланди. 60 мингта бўш иш ўринига талабнома олинди.