$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 11 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 11

Янги автошоҳбекат

Наманган шаҳар “Сардоба” МФЙ ҳудудида тирбандлик олдини олиш, транспирт воситалари ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида автошоҳбекат қуриш лойиҳаси вилоят ҳокими томонидан маъқулланди.

Қурилиш 10 январь куни бошланди.

“Мен ғолиб” марафони

14 январь Ватан ҳимоячилари куни ва мамлакатнинг Қуролли кучлари ташкил бўлганлигининг 32 йиллиги муносабати билан “Ҳумо Арена” старт-финиш майдончасида “ Мен ғолиб” анъанавий қишки оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

Мусобақа куни иштирок этиш истагида бўлганлар соат 07:00 да йиғилиши ва 08:00 да мусобақада старт олишлари мумкин.

Кешбек бўйича чеклов ҳамма учун эмас

Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, кешбек учун лимит харидорларнинг 98% тааллуқли эмас. 

Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кирмайдиган фуқаролар харидлари учун ойига олиши мумкин бўлган максимал солиқ кешбеги 204 минг сўм этиб белгиланган.

Қорақалпоғистон учун 2,1 миллиард доллар

Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар таҳлили ва келгуси режалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Қорақалпоғистон аҳолиси 2 миллиондан ошганлиги ва меҳнат бозорида ўсиб бораётганлиги туфайли муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.

Бу мақсадда саноат ҳажмини 23 триллион сўмга етказиш, 2 триллион сўмлик янги қувватлар яратилиши ва қурилиш материаллари тармоғида 5 триллион сўмлик 24 та йирик лойиҳа ишга туширилиши режа қилинди.


https://president.uz/uz/lists/view/6964