$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 10 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

110

Тайинлов

Президент Администрацияси ходими бўлган Санжар Валиев Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинланди.

У шу кунгача Президент Администрациясининг ташқи алоқалар хизматида фаолият юритиб келган эди.

Онлайн чеклар

Эндиликда электрон харидлар ва тўловлар учун ҳам мижозларга QR-код ва фискал чеклари тақдим этилиши шарт.

Бундай чеклар ёрдамида “Soliq” иловасида хариднинг 1% миқдорида кешбек берилади.

Мактаб ходимлари учун солиқ

2030 йил 1 январь санасига қадар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланган иш ҳақи ва унга тегишли тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1% миқдорида белгиланди.

Жаҳон чемпионатидаги спортчилар рўйхати

Ўзбекистон сузиш федерацияси 2–18 февраль кунлари Қатарда ўтадиган сув спорти турида жаҳон чемпионатида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхатини эълон қилди.

Булар:

Сузиш: Элдор Усмонов, Иля Сибирсев

Сувга сакраш: Игор Мялин, Вячеслав Качанов

Синхрон сузиш: Зиёда Тошхўжаева, Диана Онкес, Анна Вашенколардир.