$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 9 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 9 дж

Жаҳон банкидан Ўзбекистонга навбатдаги кредит

Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операция Жаҳон банки томонидан маъқулланди. Операция доирасида банк ҳукуматга махсус имтиёзли шартлар асосида 800 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар сҳаклида молиявий кўмак ажратади.

Хабарда ёзилишича, Ушбу маблағлар ҳукуматга халқаро молия бозорларида ҳозирги кунда мавжуд бўлган қарз олиш имкониятларига нисбатан пастроқ фоиз ставкасида ва узоқроқ муддатга тақдим этилади. Натижада Ўзбекистон учун кредит маблағларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар сезиларли даражада камаяди. Бу, ўз навбатида, мамлакатга муҳим молиявий ресурсларни тежаш имконини беради, тежалган маблағлардан устувор ижтимоий-иқтисодий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиш мумкин.

“Ўзкимёсаноат” яна бир халқаро рейтингга эришди

Жорий йилнинг 6 декабрь куни кимё саноатини янги даражага олиб чиқиш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарининг халқаро рейтингларни қўлга киритиш борасида Moody’s ҳамда Fitch Ratings халқаро рейтинг агентликлари билан олиб борган ишлари якунланди. Якунга кўра, Moody’s халқаро рейтинг агентлиги «Ўзкимёсаноат» АЖга B1 (барқарор) даражадаги халқаро кредит рейтингини тақдим этди.

Тошкент халқаро аэропортида реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди. Мазкур реконструкция ишлари 2025-йил охиригача давом этиши режалаштирилган. Халқаро терминални кенгайтириш лойиҳаси икки босқичда амалга оширилади ва ўтказиш имконияти йилига 13 миллион йўловчига етказилади. Ҳозирги ўтказиш имконияти эса йилига 7 миллион йўловчига тенг.

Лойиҳага кўра, учиб кетиш залида 50 та рўйхатдан ўтиш нуқтаси, катта ўлчамдаги багажларни топшириш пештахтаси, багажларни ўзи топшириш жойи, шунингдек, божхона ва юк назоратидан иборат янги йўловчиларни рўйхатга олиш зали қурилади. Авиация хавфсизлиги текширув ҳудуди ҳам кенгаяди. Ҳаво кемаларига чиқиш учун кутиш майдонида – 800 ўринли кутиш жойи ва овқатланиш ҳудуди қуриб битказилади. Тошкент аеропорти учун ўзига хос янгилик – учиш майдонининг иккинчи қаватида шаҳарга қараган деярли 5 минг кв.м. майдонга эга очиқ терраса пайдо бўлади.

Ўзбек ҳаками “Париж-2024”да ҳакамлик қилади

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг халқаро ҳакам тоифасидаги рефериси Дилором Турдикулова 2024 йил Париждаги Олимпиадада FEIва FIE директорлар кенгаши қарори билан мусобақаларда шпага йўналишида ҳакамлик қилувчи реферилар таркибига киритилди.