$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 6 декабрининг энг муҳим воқеалари

12 6 дж

100 млн. доллар қарз ажратилди

6-декабр куни Осиё тараққиёт банки томонидан Ўзбекистонда кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун 100 млн доллар миқдорида қарз ажратилди.

Бу қарз кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш ҳамда юз берадиган иқтисодий зарбаларга нисбатан корхоналарнинг чидамлилик даражасини ошириш учун хизмат қилиши керак.

Қозоғистон журнали 2023-йилни “Ўзбек адабиёти йили” деб қайд этди

Қозоғистоннинг “Тан-Шолпан” (“Тонг юлдузи”) журнали 2023-йилни “Ўзбек адабиёти йили” деб белгилаган ва ўзбек замонавий адабиёти вакилларининг асарларини қозоқ тилига таржима қилиб, чоп этмоқда.

11 ойда 110,4 млрд ўғрилик

Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчалари 11 ой ичида 110,4 миллиард сўмга тенг табиий газни ўмарганлиги айтилмоқда.

Текширувлар чоғида 38 та корхона томонидан 98,8 млн куб газ ўғирланганлиги аниқланди ва Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

Яна иккита “баҳайбат” йўлларга чиқди

Тошкентнинг 14-сонли йўналишига 2 та катта сиғимга эга электробус хизмат кўрсатиш учун йўлга чиқди. Улар Кинг Лонг автобуслари ишлаб чиқарувчи завод томонидан бонус тариқасида берилган.

Журналистларни калтаклаган “зўравон” ходимларга жазо тайинланди

Тошкентда қулаган тўсинлар ҳақида репортаж тайёрламоқчи бўлиб калтакланган Зўр ТВ журналистлари иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

Айбдор ходим 4 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди ва 2 йиллик синов муддати белгиланди. Бундан ташқари, 23,7 млн сўм зарар ҳам ундирилган.