$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 29 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 29

Поезд учун бепул чипталар

27-декабр куни президентнинг “Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Бу қарор асосида, 1-апрелдан ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларга ҳамроҳ шахсга 1 йилда 1 марта темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар ажратилади.

Мураккаб жарроҳлик амалиёти

Ўзбекистонда илк бора паркинсон касаллигига чалинган беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

26 декабр куни Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Нейрохирургия ва нейрореабилитация марказида Ўзбекистонда илк бора паркинсон хасталигига чалинган бемор жарроҳлик йўли билан даволанди.

Uzbekistan Airways'да янги рекорд

28-декабр куни Узбекистан Аирwайс миллий авиакомпанияси йил бошидан буён 5 миллионинчи йўловчини манзилига етказиб қўйди. Бу ташувчининг бутун фаолияти давомидаги рекорд йиллик натижадир.

Парвоз давомида самолиёт бортида авиакомпания номидан юбилей йўловчи Дилшода Турғуновага самолёт сардорининг табрик сўзлари эшиттирилди.

Янги йўл йиғими жорий этилмоқда

2024 йилдан бошлаб йўлларда 10 тоннадан ортиқроқ бўлган юк машиналари ва тиркамаларига йўлдан фойдаланганлик учун йиғим жорий этилмоқда.

Бу парламент томонидан қабул қилинган ва президент томонидан имзоланган келаси йил учун давлат буджети тўғрисидаги қўнунда кўрсатиб ўтилган.

Маблағлар йўл қурилиши ва автомобил йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига йўналтирилади.