$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 28 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 28

ТОП-5 таликка кирган Самарқанд аэропорти

Халқаро аеропортлар кенгашининг Европа бўлими рейтингида йўловчилар қатновининг ўсиш сурати бўйича Самарқанд халқаро аеропорти ТОП-5 таликка кирди.

Ҳозирги кунда аеропортнинг маршрут тармоғи кенгайишда давом этмоқда. 

Жорий йилнинг бошидан буён Самарқанддан 7 та ички ва 20 та халқаро йўналишларда парвозлар амалга оширилди.

Маҳаллалар уюшмаси ташкил этилмоқда

Шавкат Мирзиёев Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ва Маҳаллалар уюшмасини ташкил этишни маъқуллади.

Бу ҳақда 21-декабрдаги “Маҳалла институтларининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонида назарда тутилган.

Кўча санъати ривожланади ва рағбатлантирилади

Ўзбекистонда 1-апрелдан тегишли манзилларда “ Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади

Бу лойиҳа доирасида кўча санъатининг ривожи, оммавий маданиятнинг юксалиши кўзда тутилган. 

Ҳудудларда ҳар чорак якунида энг фаол 10 та ижодкор пул мукофотлари билан ҳам рағбатлантирилади.

Янги “яшил” электр стансиялари ишга туширилди

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 5 та қуёш ва 1 та шамол электр стансиялари ишга туширилди

Уларнинг очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликларининг Масдар компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад Жамол Ал-Рамоҳий ва бошқа йирик компания раҳбарлари ҳам иштирок этишди.