$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 27 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 27 дж

Ёлғон хабар ва ҳақиқат

Ижтимоий тармоқларда маст ҳолда автомобил бошқарганлик учун, транспорт воситасининг мусодара этилиши мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилмоқда.

Бу жавобгарлик йўқ дегани эмас. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига кўра, ҳозирда автомобилни маст ҳолда ҳайдаш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йил-у 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

Россия газ етказиб беришни оширди

“Газпром” компанияси кучли совуқ туфайли Ўзбекистон томоннинг сўровига асосан мамлакатга Россия газини етказиб бериш ҳажмини оширди.

Бу ҳақда 26 декабрь куни маълум қилинди.

Газ етказиб бериш кунлик мажбуриятларга қараганда икки баробарга оширилгани ва бу газ транспорт тизимининг максимал имконияти миқдорига етганлиги айтилган.

Тез ёрдамга “тезкор ёрдамчилар” топширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Jizzax Auto ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, 103 тез тиббий ёрдам хизматига 100 дона А тоифали Volkswagen Caddy автомобиллари топширилди.

Буларнинг барчаси аҳоли саломатлиги ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш мақсадидаги ишлардир.

Афғонистон билан алоқалар ва темир йўл масаласи

Тошкентда Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири Ҳамидулла Охунзода икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Муҳокамада Тошкент Трансафғон темирйўли қурилиш лойиҳасини жадаллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.