$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 24 декабрнинг энг муҳим хабарлари

12 24

Икки давлат раҳбари мулоқоти

24 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбатда Озарбайжон Президенти таваллуд куни билан қутланиб, фаровонлик ва равнақ тиланди.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Озарбайжон муносабатларидаги юқори ютуқлар ҳам таъкидлаб ўтилди.

Хитойга газ экспорти оширилди

Ноябр ойида Ўзбекистон Хитойга 54,59 миллион долларлик табиий газ экспорт қилган, бу ўтган икки ойдан анча кўп.

Йил бошидан буён жами 509,03 миллион долларлик газ экспорти амалга оширилган, бу эса ўтган йилнинг шу пайтига — 1,03 миллиард долларга нисбатан икки баравар кам. Буни Ўзбекистонда энергетика инқирози фонида газ экспорти тўхтатилиши ва маҳаллий ишлаб чиқариш пасайгани билан изоҳланади.

Маънавият марказлари режаси

Келгуси йилдан ҳар бир туманда саҳнали зал, кутубхона, кинозал ва тўгарак хоналари бўлган биттадан маданият маркази фаолияти йўлга қўйилади. Жойлардаги 600 дан зиёд бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича дастур қабул қилиниб, бунга 100 миллиард сўм йўналтирилади. Мақом ва бахшичилик санъатини илмий асосда ўрганиш ва ривожлантириш кучайтирилади.

Бундан ташқари, “Жадидлар” номли янги газета ва Жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилади.

Меҳнат қилиш мумкин, фақат урушда эмас

Сўнгги кунларда Россияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

Шу сабабли, Россия ҳудудларида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги уруш ва зиддиятли ҳудудларда ишламаслик, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик сўралади.

Бу Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддаси билан чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шу каби органларга хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланишга сабаб бўлади.