$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 23 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 23

Юнусобод ва Туркистон бекатлари одатдаги иш режимига қайтмоқда

25 декабрдан Юнусобод ва Туркистон метро бекатлари йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Аввалроқ Юнусобод ҳамда Туркистон метро бекатлари 4 ой муддатга ёпилган эди. 

Профилактик ишлар ўз якунига етказилгач, жорий йилнинг 25 декабр санасидан бошлаб, бекатлар иш фаолияти тонги соат 05:00 дан тунги 00:00 га қадар доимий режа асосида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилади.

Мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 3,2 трлн сўмга оширилди

Ўзбекистонда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 3,2 триллион сўмга (260 миллион доллар) оширилди. Бунга бошқа харажатларни камайтириш орқали эришилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан маъқулланган "2023 йилги давлат бюджети тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришларда сўз боради. 

Таниқли режиссёр Президент администрациясида

Президент фармойишига мувофиқ, Жаҳонгир Ахмедов Президент Администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Ахмедов “Исломхўжа”, “Илҳақ” каби тарихий фильмларни суратга олган. У тайинловга қадар Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти доценти ҳамда “Эзгу-фильм” киностудияси бош режиссёри лавозимларида ишлаб келган.

Йил сўнгида янги мавсум старт олмоқда

Пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо" аренада янги хоккей мавсуми бошланди.

Мамлакат чемпионатининг тантанали очилиш маросимида мутасаддилар сўзга чиқиб, жамоаларга янги мавсумда омад тилашди. Очилиш маросимидан сўнг Ўзбекистон чемпионатининг 1-тури доирасидаги MVSK - “Feniks” ўйини бўлиб ўтди. Учрашувда 11:6 ҳисобида MVSK жамоаси ғалаба қозонди.