$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 22 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 22

Музейлар янгиланади

Ўзбекистон тарих музейи ҳамда Санъат музейларининг янги ва замонавий кўринишдаги бинолари бунёд этилади. Темурийлар тарихи ва Табиат музейларининг экспозицияси янгиланади, Адабиёт музейи эса капитал таъмирдан чиқарилиши айтилмоқда.

Огоҳлик “чўнтак” талаби

Телеграм ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан сохта “Марказий_Банк_уз” номи остида очилган каналда фуқароларга онлайн кредитлар таклиф этилиб, уларнинг карта маълумотларини қўлга киритиш орқали картадаги маблағларни ўзлаштириш ҳолатлари кузатилган

Марказий банк жисмоний шахсларга кредит ажратмайди ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

Огоҳ бўлинг, зеро бу фақатгина давр эмас, чўнтагингизнинг ҳам “талабидир”.

Сифатли таълим учун сармоя зарур

Сифатли таълим учун, тўғрироғи, сифатли таълим бериш учун сармоя зарур.

Шу жумладан, келгуси ўқув йилидан бошлаб миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларига 50% устама тўланиши қайд этилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев томонидан Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.

Олтин экспортида ҳам рекордлар 

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2023-йилнинг январ-ноябр ойларида 57,3 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 11,88 млрд долларга, фоизларда эса 26,2 фоизга ўсди.

Экспорт 30,6 фоизга - 23,2 млрд долларгача, импорт - 34,1 млрд долларгача ошган. 

11 ой ичида олтин етказиб бериш мамлакат экспортининг учдан бир қисмидан кўпроғини, 35,1% ни ташкил этган.