$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 20 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 20 дж

Гаровсиз кредитлар “ўсади”

Тадбиркорларни рағбатлантириш мақсадида “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида ўз микробизнесини йўлга қўйган ва ижобий кредит тарихига эга тадбиркорларга 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар бериш йўлга қўйилади

Фаолиятини кенгайтириш ва катта тадбиркорликни йўлга қўйиш ниятида бўлган аҳолига эса 100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.

“Маданий бозорлар”

Шавкат Мирзиёев 18 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда сотувчилар, харидорлар ва сайёҳлар учун бозорларнинг қулайлик масалаларини муҳокама қилди

Бозорларда сайёҳлар узоқроқ ушланиб қолмаётгани, айрим бозорлардаги тиқилинчлар сабабли аҳоли ва туристларнинг норозиликлари юзага келаётганлиги таъкидланди.

Бозорларда миллий маданиятни ва бир вақтнинг ўзида замонавийликни сақлаган ҳолда “маданий бозор” комплекслари лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилди. 

Президент бозорни Ўзбекистоннинг “ташриф қоғози”га айлантириш зарурлигини билдирди.

“Бюджет байрам пули эмас”

Бош вазир Абдулла Арипов давлат ташкилотларига Янги йил байрами олдидан ўтказиладиган турли тадбирлар ва байрам дастурхонларини бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ўтказишни тақиқлади.

“Бюджет пули — халқнинг пули. Унинг ҳар бир тийини ҳисобли. Халқимиз бу пулларни бизнинг ўйин-кулги қилишимиз учун бермаган”, — деди Абдулла Арипов.

2024 йил учун давлат бюджети 

Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлисида “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди ва ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суратлари 5,6-5,8 фоиз бўлиши кутилаётганлиги қайд этилди.

Бюджет даромадлари 375,0 трлн сўм миқдорида, харажатлари эса 427,6 трлн сўм миқдорида режалаштирилган ҳолда консолидациялашган бюджет 52,6 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз миқдоридаги тақчиллик билан шакллантирилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.