$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 2 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

дайджест

Абдулла Қодирий орадан 100 йил ўтиб оқланди


Олий суд атоқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийга нисбатан 1926 йилда чиқарилган ҳукмни бекор қилиб, уни тўлиқ оқлади. 

Қайд қилинишича, адиб 1926 йилда ҳукумат раҳбарларини обрўсизлантиришда айбланган ва терговга тортилган. Бунга «Муштум» журналида эълон қилинган «Йиғинди гаплар» номли мақоласи сабаб бўлган.


Yandex Go Ўзбекистондаги хайрия ташкилотларига 101 миллион сўм хайрия қилди


Yandex Go Ўзбекистондаги “Sharoit Plus”, “Kapalak bolalar”, “Ezgu Amal”, ONA хайрия ташкилотлари фойдасига ўтказилган “Саховатли ноябрь” акцияси якунларини сарҳисоб қилмоқда. Ҳар 10 км саёҳат учун хизмат ўз ҳисобидан акция фойдасига 50 сўмдан ажратишни ҳисоблаб чиқди. Yandex Go бу миқдорни оширди - 101 миллион сўмда хайрия ташкилотларига ўтказилади.


“Ezgu Amal” жамғармаси эзгуликка ундайдиган ва бизнеснинг жамиятдаги ижтимоий масъулиятли ролини яна бир бор таъкидлайдиган бундай ажойиб лойиҳа учун Yandex Go'га ўз миннатдорчилигини билдиради. Хайрия акциясидан тушган маблағларни Миллий болалар тиббиёт марказида суяк илиги трансплантацияси амалиётини бошдан кечираётган болаларнинг саломатлигини тиклаш учун ишлатамиз”, — деди “Ezgu Amal” жамғармаси бошқаруви раиси Мунира Хўжахонова.


Узавто Кобалт нархини оширади ва декабр ойида шартномалар очади


Компания декабр ойининг иккинчи ярмида Кобалт, Дамас ва Лабо учун онлайн шартнома очади. Энди уларни автосалонлар орқали эмас, фақатгина онлайн олиш мумкин. Шартномалар бутун ҳажм учун, яъни 2024 йил 31 декабргача берилади.


Янги автомобил нархлари:

Кобалт — 124,264,000 сўмдан

Дамас — 93,156,000 сўмдан

Лабо — 93,771,000 сўмдан


Ўзбеклар Полшага ишга таклиф қилинмоқда


Маълум қилинишича, иш тури: ойна ишлаб чиқариш соҳасида ёрдамчи ишчи. Қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:

— иш ҳақи: 903 АҚШ доллари (солиқлар ушлангандан кейин);

— иш вақти: 8 соат (ҳафтасига 40 соат) + сменаларда ишлаш имкони мавжуд;

— тиббий суғурта иш берувчи ҳисобидан.


Талаблар:

— 18 ёшдан 45 ёшгача;

— электр жиҳозлар билан ишлаш қобилияти;

— рус тилида эркин сўзлаша олиш;

— жиноий жавобгарликка тортилмаганлик;

— Ўзбекистондан четга чиқишга таъқиқ йўқлиги.


Иш ўринлари сони чеклангани сабабли рўйхатдан ўтиш 500 нафар номзод рўйхатдан ўтгунга қадар давом этади.