$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 19 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 19 dg

Трамвай ва троллейбуслар яна оммалашадими?

Транспорт вазирлигига электр транспортини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича қуйидаги вазифалар юкланади:

  • -жамоат транспортида электр транспорти улушининг оширган ҳолда, аҳоли учун қулай ва янги йўналишлар тармоғини ишлаб чиқиш;
  • -электр транспортида тариф сиёсати, ставкалар ва йиғим масалаларини тартибга солишда қатнашиш;
  • -жамоат транспортида электр транспорти инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

Бу билан Ўзбекистонда Трамвай ва троллейбус транспортини ривожлантириш кўзда тутилган.

Рамзий монумент

19 декабрь куни Tаshkent City ҳудудида халқаро ҳамжамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини билдирувчи монументнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу маросимда коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро мукофотни топшириш маросимида иштирок этиш учун келган Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамид Ол Соний , БМТ бош котибининг ёрдамчиси Александр Зуев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевлар иштирок этдилар.

Депутатлар сайловидаги ўзгариш ва қўшимчалар

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–883, 18.12.2023 й.) билан бир қатор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бунга кўра:

  • - Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 75 та ҳудудий бир мандатли сайлов округи тузилади;
  • - Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати асосида Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш учун Ўзбекистоннинг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланади;
  • - Партия рўйхати Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин, ушбу рўйхатга киритилганлар депутатликка номзод мақомини олади ва уларга гувоҳнома берилади;
  • - Партия рўйхатига киритилган номзодлар ушбу сиёсий партиянинг аъзолари ёки партиясиз бўлиши мумкин. Бошқа сиёсий партиянинг аъзолари ушбу рўйхатга киритилиши мумкин эмас; 
  • - депутатликка номзодларни танлаш тартиби сиёсий партиялар томонидан белгиланади;
  • - аёлларнинг сони бир мандатли сайлов округлари бўйича, шунингдек партия рўйхати асосида сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг камида 40 фоизини ташкил этиши керак. Бунда партия рўйхатидаги кетма-кетликда камида ҳар 5 нафар номзоднинг икки нафари аёл киши бўлиши лозим.

 Шунингдек, ягона сайлов округи бўйича сайланадиган Қонунчилик палатасининг депутатлик ўринлари ушбу сайловда иштирок этган сайловчилар овозларининг 7 ва ундан кўпроқ фоизини тўплаган сиёсий партиялар ўртасида тақсимланади.

Ушбу қонун расмий эълон қилигач кучга кириши ҳақида хабар берилган.

Янги поезд қатнови

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча Тошкент-Хива-Тошкент йўналишида қатновлар йўлга қўйилади.

Янги қатновдаги поездлар қуйидаги йўналишларда ҳаракатланади:

22, 24, 26, 28, 30 декабрь ва 2, 4, 6 январь кунлари “Тошкент — Хива” йўналиши:

Тошкентдан соат 17:00 да — Хивага соат 7:51 да.

23, 25, 27, 29, 31 декабрь ва 3, 5, 7 январь кунлари “Хива — Тошкент” йўналиши:

Поезд ҳаракати Хивадан соат 9:14 да, Тошкентга соат 00:03 да бошланади.


https://t.me/Mintrans_uz/15005