$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 18 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 18  дж

МДҲ ҳукумат раҳбарлари учрашуви

18 декабрь куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу йиғилиш Қозоғистон Бош вазири Ақилбек Жапаров раислигида ўтган бўлса, йиғилишда Беларус Бош вазири Роман Головченко, Озарбайжон Бош вазири Али Идоят ўғли, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Арманистон Бош вазири ўринбосари Мгер Григорян, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев ҳам иштирок этди.

Жарима ёки янгилаш

2024 йилнинг 1 январидан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб топилади

Янгиланмаган гувоҳномалар билан автомобилда ҳаракатланиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (330 минг сўм) миқдорида жаримага тортилишга сабаб бўлади.

Гувоҳномаларни алмаштириш учун йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимларига ёки Адлия вазирлигининг давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш мумкин.

Кредит бўйича ставка рекорди

Ўзбекистон марказий банки маълумотларига қараганда, ноябр ойи якуни бўйича барча кредитлар учун ўртача тортилган фоиз ставкаси 23,8 % га ўсди, бу ўтган ойга нисбатан 1,1 % пунктга юқоридир.

Муддатли 1 йилдан ортиқ барча депозитлар учун ставка эса 10 йиллик рекорд - 20,7 фоизгача ошган.

Мактабларда қишки таътил

Ўзбекистонда ўқувчилар учун 14 кунлик қишки таътил муддати белгиланиб, 28 декабрдан бошланиши. 

ИИ чоракнинг сўнгги дарслари 27 декабрда бўлиб ўтади.