$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 17 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 17 дж

Учиш ҳам арзон бўлди

Ўзини лоукостер авиакомпания сифатида таништирган Humo Air Тошкентдан вилоятларга парвозларни йўлга қўя бошлади.

Қисқа қилиб айтганда, лоукостер бир қатор омиллар ҳисобига чипталарни паст баҳода сотишга қурби етадиган авиаташувчидир.

Ҳозирда барча йўналишлар учун чипталарнинг бошланғич нархи тахминан 159,5 минг сўмни ташкил этмоқда. Ўриндиқлар эконом класс тарифида бўлиб, қўшимча хизматлар учун алоҳида тўловлар мавжуд.

Нокаут эвазига ғалаба

Иккинчи ярим енгил вазн тоифасидан WBА ва IBF йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангни ажойиб натижа билан муддатидан илгари якунлади ва ғалаба қозонди.

Аввалги 6 роундда рақибини икки марта нокдаун, саккизинчи роундда эса рақиб икки марта ега қулади ва ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди. 

Бу билан Муроджон Аҳмадалиев ўзи бой берган WBА чемпионлик камари учун яна биринчи даъвогарга айланди.

Қизириқ туманида микроГЭС ишга тушди

Қизириқ туманининг Исфара коллекторида 460 та хонадонни электр энергияси билан таъминлай олувчи микроГЭС фаолият бошлади.

Мутахассисларнинг айтишича, вилоятда 20 га яқин янги микроГЭС қуриш мақсад қилиб қўйилган ва уларнинг бештаси Исфара зовурида қад ростлайди.

Глобал мукофот топшириш маросими Ўзбекистонда

Ўзбекистон билан Қатар ўртасида кўп қиррали муносабатларнинг ажойиб шаклда ривожланиб бораётгани жуда ҳам ажойиб.

19 декабр санасида ҳам Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган “Коррупцияга қарши курашишда улкан ютуқлар учун” глобал мукофотининг топшириш маросими Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Бу тадбирда бир қатор давлат раҳбарларининг иштироки ҳам кутилмоқда.