$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 14 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 14 дж

Асосий ставка 14% бўлади

Марказий банк 14 декабрь куни асосий ставкани йиллик 14 даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди

Базавий инфлация йил бошидан секинлашиш динамикасини кўрсатиб, ноябр ойида йиллик 9% ни ташкил этган, аммо баъзи товарлар бўйича оширувчи босимлар таъсири кузатилмоқда. Инфлациянинг барқарор пасайишига эришиш маълум бир муддатни талаб этиши айтилган.

Талабга яраша таклиф учун ҳаракатлар

Ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида Фарғона водийсида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолиятига нисбатан қўлланган чекловлар туфайли Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари истеъмолчиларининг автобензинга бўлган талаби кескин кўтарилди.

Бунга жавобан эса, Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларининг автобензин ишлаб чиқариш қувватлари 3,3 минг тоннадан 4,0 минг тоннагача оширилди. Кунлик эса ўртача 700 тонна қўшимча бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Шартномалар яқин

Декабр ойининг иккинчи ярмида Chevrolet Cobalt, Damas, Labo автомобиллари учун шартнома бериш бошланади. Бу ҳақда UzAutomotors ахборот хизмати хабар берган.

Бу шартномалар 2024 йилда ишлаб чиқариш учун режалаштирилган автомобилларга тегишли бўлади ва аризалар ҳам онлине шаклда, One ID идентификация тизимида рўйхатдан ўтган ҳолда берилади.

Uzairways талабалар учун “қайғурмоқда”

Uzbekistan Airways авиакомпанияси қўшимча маҳаллий қатновларни йўлга қўймоқда.

Профессионал, касб-ҳунар ва олий таълим муссасалари талабари учун чегирмаларни ҳам ҳисобга олган ҳолда қуйидаги саналарда ва йўналишларда қўшимча қатновлар жорий этилади:


  • Тошкент — Бухоро — Тошкент — 23, 25, 26, 29 декабрь;
  • Тошкент — Нукус — Тошкент — 23, 24, 29 декабрь;
  • Тошкент — Термиз — Тошкент — 23, 25 декабрь;
  • Тошкент — Фарғона — Тошкент — 25 декабрь;
  • Тошкент — Урганч — Тошкент — 25, 26, 27, 28, 29 декабрь;
  • Тошкент — Қарши — Тошкент — 27 декабрь;
  • Тошкент — Наманган — Тошкент — 29 декабрь.