$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

11 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 11 дж

Икки баравар кўп бензин

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 11-декабрдан бошлаб Аи-80 ва Аи-92 бензинларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини икки баравар — кунига 1000 тоннагача оширишини маълум қилди.

Автомобил двигателлари юқори сифатли ва совуққа чидамли ёқилғи талаб қиладиган палла - қиш мавсумида ёқилғига тобора ортиб бораётган талабга жавобан ана шундай стратегик қарор қабул қилингани айтилмоқда.

Жадидлар ёдимизда

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси, Тарих институти ва Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида 11-12 декабр кунлари Тошкент шаҳрида “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилмоқда.

Қарийб 3 млрд сўмлик янгиланиш

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Дархон” (собиқ «Сказка») боғи реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди.

Боғдаги янгиланиш ишларига қарийб 3 миллиард сўм сарфлангани айтилмоқда.

“Тошкент-Самарқанд” пулли йўли

305 километрли “ Тошкент-Самарқанд” пулли автомобил йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унинг дастлабки техник-иқтисодий асоси Австря компанияси томонидан тақдим этилган.

Қайд этилишича, лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 350 минг доллар миқдорида грант маблағлари ажратилган.