$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 1 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 дек

Тўлов тизими операторлари ва ташкилотларида ўзгариш

Президент Шавкат Мирзиёев 30-ноябр куни “Рақамли маҳсулотлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли техналогиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тўғрисидаги” қарорни имзолади. 

Унга кўра 2024-йил 1-июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари ва ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида бўлади.

Марказий банк карталарни блоклаш ваколатини олади

Марказий банк ўғирлик ва фирибгарликнинг олдини олиш учун шубҳали операциялар вақтида банк карталари ва ҳисобварақларни блоклаш тўғрисида мажбурий кўрсатма бериши мумкин бўлади.

Блогер 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

Суд блогер Олимжон Ҳайдаровни жиноят кодексининг 3 та моддаси бўйича айбдор деб топган ва жазоларни қўшиш йўли билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этди. 

У ҳақорат қилиш, товламачилик ва туҳмат қилишда айбдор деб топилди.

“Ёнғинлар йили”

Ўзбекистонда сўнгги 10 ойда 8 минг 293 та ёнғин содир бўлган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 44 тага кўп эканлиги айтилган.