$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

29 ноябрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

29 дж

Бугун 29 ноябрь ва куннинг энг муҳим янгиликларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Янги поезд ҳаракати йўлга қўйилади

Ҳозирги кунда Тошкент−Термиз−Сариосиё йўналишида ҳар куни бир марта ҳаракатланадиган йўловчи поезди ҳаракати мавжуд. 10-декабрдан эса Тошкент-Сариосиё-Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. Икки йўналишда алоҳида қатновлар йўлга қўйилиши йўловчи ташиш сонини икки баробар оширилиши айтилмоқда.

Электротехника учун 100 млн. доллар

2023 йилда 2 ГВт, 2024-йилда эса яна 4 ГВт қувватга эга қуёш ва шамол электр стансиялари ишга туширилади. Бу стансиялар учун кабел, генератор, инвертор, трансформаторлар ишлаб чиқаришни президентимиз маҳаллийлаштириш бўйича топшириқ берди ва электротехника тармоғига 100 млн доллар ажратилишини маълум қилди.

Ўзбекистонда АЭС қуриш бошланади — “Росатом” бош директори

Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев «Примаковские чтения» форумида Ўзбекистонда атом электр стансиясини қуриш юзасидан шартнома бўйича ишлар якуний босқичда эканини таъкидлади, дея хабар бермоқда Россиянинг «ТАСС» нашри.

Путин россияликларни кўпфарзандлиликка чақирди

Россия президенти Владимир Путин мамлакат «энг оғир демографик муаммоларга» дуч келаётганини айтди. «Кўп болали оилага эга бўлиш ҳаёт тарзига айланиши керак», деди у ва Россиядаги демографик вазият оғир эканини қўшимча қилди.