$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 28 ноябрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

28 tong

Европада ишлаш имконияти, Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтган темирйўл, ҳайвонот боғига қайтган зебралар — 28 ноябрнинг энг муҳим янгиликларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Қозоғистондан Ўзбекистонгача темирйўл 

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон билан чегарагача борадиган янги Дарбоза-Мақтаорол темирйўл линияси қурилиши бошланди. 


Йўл узунлиги 152 километрни ташкил қилади. Қурилишга Қозоғистон бош вазири Алихон Смаилов телеконференция режимида старт берди. 


«Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғи билан республиканинг транспорт-транзит салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилган йирик инфратузилма лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг доирасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасида янги назорат-ўтказиш пункти очилади», дейилади хабарда. 


Лойиҳа икки босқичга ажратилган. Биринчиси, Эрдоут–Мақтаорол–Ўзбекистон давлат чегараси линияси қуришни назарда тутади, у «Сирдарё» станциясигача боради. Иккинчи босқичда шу станциягача бориш имконини берадиган Жетисой-Ўзбекистон давлат чегараси линияси фойдаланишга топширилади.


Тошкент ҳайвонот боғига жирафа ва зебралар олиб келинди

Тошкент ҳайвонот боғига Жанубий Африкадан 3 та зебра, 3 та жирафа боласи, оқ Бенгал йўлбарси ва оқ шер олиб келинди. 2022 йилнинг август ойида у ердаги Алатау лақабли жирафа нобуд бўлганди.


Ҳажга навбатда турганларнинг ягона онлайн навбати 1 декабрдан ишга тушади


Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ҳудудлар кесимида Ҳаж зиёратига бориш учун навбатда турган фуқароларнинг ягона онлайн навбати тегишли идораларнинг расмий сайтларига жойлаштирилиши талаби белгиланди. Очиқ эълон қилиниши шарт бўлган маълумотлар рўйхати кенгайтирилмоқда.


Европа давлатларида юк автомобили ҳайдовчиси сифатида ишлашингиз мумкин. Маош икки минг еврогача


Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ахборот хизмати Ўзбекистонликларнинг Европа давлатларида юк автомобиллари ҳайдовчиси сифатида ишлаши мумкинлигини хабар қилди.


Имкониятлар: 

— код 95 тренинг; 

— тўлиқ ижтимоий кафолатлар тўплами;

— EURO 6 стандартидаги янги автоиобилда ишлаш; 

пуллик стажировка; 

— Тошкент шаҳрида назарий ва амалий машғулотлар; 

— ишга жойлашиш учун тайёргарлик


Талаблар: 

— 21 ёшдан 50 ёшгача; 

— Европа ёки МДҲ давлатларида 1 йиллик иш тажрибаси; 

— Тахограф учун рақамли карта;

— АДР сертификати; 

— рус тилини билиш; 

— кафил билан шартнома имзоланиши; 

— судланмаганлик; 

— хорижга чиқишга таъқиқ йўқлиги.