$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 27 ноябрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

27

Бугун 27 ноябрь ва куннинг энг муҳим янгиликларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Электромобил эгаларига қулайлик

Шаҳар ва вилоят марказларида электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилади

Жорий йилнинг 1 декабридан қуйидаги жойларда электромобилларни тез қувватлаш станциялари ўрнатилади:

– Нукус шаҳри, вилоят марказлари ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳар ҳудудларидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, сиғими 100 автомобилдан ортиқ бўлган автотураргоҳлар ҳамда бозорлар ҳудудида;

– автомагистрал йўлларида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, савдо ва кўнгилочар марказлари ҳудудида.

Энергетикада янги лойиҳа

Шавкат Мирзиёев АCWА Поwер билан амалга оширилаётган 2 та лойиҳага старт берди. Айтилишича, Сирдарёдаги қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган иссиқлик электр стансияси лойиҳасига старт берилмоқда ва бу 3 миллиондан зиёд хонадон ва юзлаб саноат корхоналарининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириши мумкин ҳамда минтақада илк бор “яшил водород” ишлаб чиқариш бўйича корхона ташкил этилмоқда.

Асила Мирзаёрова Осиёнинг “Энг яхши аёл пара атлети”

Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида Осиё Паралпия қўмитасининг конференсияси ва Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда 2023-йил сарҳисоби ўтказилиб, йилнинг энг яхшилари тақдирланди. Унда пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони, Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби Асила Мирзаёрова қитъанинг “Энг яхши аёл пара атлети” деб топилди.

Автотранспорт сотуви ошди

Октабр ойи якунига кўра Ўзбекистонда барча автотранспорт воситаларининг сотуви 24 фоизга кўпайиб, 183 мингтани ташкил этди ва ўтган йилнинг октабр ойига нисбатан 62 фоизга ўсди. Энг катта ўсиш Сирдарёда (47 фоиз), Қашқадарё (43 фоиз) ва Фарғона вилоятларида (39 фоиз) кузатилди.

Таътил муддати эълон қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига кўра, барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил муддати 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар этиб белгиланди. Дарс жараёнлари 2024 йил 8 январ, душанба кунидан бошланади.