$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 24 ноябрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

дайжест uz24.uz кунлик дайжести

Бугун 2023 йилнинг 24 ноябрь санаси ва биз куннинг энг позитив хабарларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Беморларга бепул дори берилади

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган аллергик ва иммунологик касалликлиги бор беморлар 2024-йилдан ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминланади. Шунингдек, йилига бир марта аллергик касалликлар кўрсаткичлари юқори жойларда оммавий ва селектив скрининг текширувлари ўтказилади.

Илк чемпион қиз

Италияда ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал жаҳон чемпиони бўлди. Асила шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган биринчи ўзбекистонлик қиз ҳисобланади.

Ишончнома олиш осонлаштирилади

Ҳукумат қарори (613-сон, 20.11.2023 й.) билан «Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти» тасдиқланди. Унга кўра, фуқаролар эндиликда мустақил тарзда автомототранспортлар учун ўзаро ишончнома олиш мумкин. Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йил муддатгача берилади. Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган автомототранспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди. Шунингдек, унга киритиладиган шахслар сони чекланмайди.

Қатар темирйўл қуриб беради

Қатар Ўзбекистонда тезюрар поездлар учун темирйўл қуришни режалаштирмоқда. Мазкур темирйўл қурилиши Тошкент — Самарқанд йўналишида амалга оширилиши белгиланмоқда. Қатарнинг Power International Holding компанияси Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга инвестиция киритади. Компания тезюрар поездлар учун темирйўл қурилишига маблағ ажратмоқчи. Бундан ташқари, шу йўналишда пулли автомобил йўлини қуриш лойиҳаси ҳам бор.