$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 13 ноябрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 13 dj

Файзуллаев энг яхши ёш футболчи учун давогарлар қаторида

Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси “Энг яхши ёш футболчи” соврини учун номзодлар рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатда ЦСКА клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ҳам бор. Якуний натижалар ҳакамлар ҳайъати томонидан 2024 йилнинг январ ойи охирида эълон қилинади.

Маълумот учун, мукофот 2003 йилнинг 1 январидан кейин туғилган фудболчига берилади.

Анъанага айланаётган ярмаркалар

Ўзбекистонда Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган нархлардаги ярмаркалар ташкил қилинади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев 12-декабр куни бўлиб ўтган йиғилишда Янги йилни нишонлаш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисидаги муҳокамада такидлаб ўтди.

Нархларни асоссиз равишда оширишмаслик Бош прокуратура томонидан назорат қилинади.

Ўзбекистон Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни ёқлаб овоз берди

БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин-Исроил можароси ҳудудида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Уни 153 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Хитой, Бразилия ва БАА қўллаб-қувватлаган. Исроил ва АҚШ яна қарши чиқди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги резолюцитяда қўллаб-қувватлаган давлатлар сони 120 та эди. Унда ҳам Ўзбекистон ўт очишни тўхтатиш тарафдори бўлган.

Пойтахтда ўрнатиладиган янгил йил арчаларининг манзилари аниқ бўлди

Тошкентнинг 18 та манзилига байрам арчалари ўрнатиладиган бўлди. Ушбу манзиллар Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. Асосий арча эса Ўзбекистон миллий кутубхонаси олдидаги майдонга ўрнатилмоқда.

Байрам дастурлари эса 27-декабрдан 8-январгача пойтахтининг барча туманларидаги майдон ва истироҳат боғларида ўтказилиши режалаштирилган.