$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Навоий вилоятида собиқ ҳоким ўринбосари ва шериги пора билан қўлга олинди

Фото: "Халқ сўзи" Фото: "Халқ сўзи"

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Ш. фуқаро Ш.ни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ушланган.

Шунингдек, З.Ш.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, жорий йилнинг июль ойига қадар Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган Т.А. фуқаро Ш.га ўзини гўёки ҳоким ўринбосари деб таништириб, ўзида сақлаб қолган хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, уни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 19,6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят наркология диспансери ходими Ш.Р. ва вилоят перинатал маркази ходими М.И. фуқаро М.ни РШТТЁИМ Бухоро филиалига ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Қ. фуқаро А.ни танишлари орқали 1 350 АҚШ доллари эвазига Латвия давлатига ишга юбориш ҳамда фуқаро Ю.ни чет элга юборишда электрон навбатни тезлаштириб беришини айтиб, олдиндан 450 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди.

Теги :
Jamiyat