$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Яна ўзбекларми? Москвада полиция ва мигрантлар ўртасида тўқнашув юз берди

Яна ўзбекларми? Москвада полиция ва мигрантлар ўртасида тўқнашув юз берди Скриншот

Ижтимоий тармоқларда Москвадаги савдо маркази яқинида мигрантлар ва полиция ходимлари ўртасида жанжал рўй бергани акс этган видео тарқалди. Видеони “Twitter”га юклаган фойдаланувчи “ўзбеклар ҳамюртини полициядан қутқариб олди”, дея изоҳ қолдирган.

Бошқа бир фойдаланувчи эса ушбу видеога муносабат билдириб, воқеа алсида бошқача бўлганини ёзган. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса иштирокчилари ўзбеклар эмас, тожикистонликлар бўлиб, озарбайжон, арман ва тожик миллатига мансуб шахслар ўртасида тўқнашув келиб чиққан.

“Кечикиб келган полиция уларни ажратиб, бўлинмага олиб кета бошлаганида одамлар бунга йўл қўйишмади. Бор гап шу. Мигрантлар жиноятчи эмас”, деб ёзади фойдаланувчи.

Ҳозирча мазкур ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирилмаган.