$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари ўзгаради

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларида 3-банд қуйидаги таҳрирдабаён этилади:

“Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси хизматларини (почта, курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, қайта ишлаш, ташиш ва етказиб бериш) кўрсатиш бўйича фаолиятни Умумжаҳон почта иттифоқи актлари, Ўзбекистон қонунчилиги ва ушбу қоидалар асосида амалга оширади.

Почта алоқаси миллий оператори Ўзбекистон ҳудудида Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон мажбуриятларини бажариш бўйича тайинланган почта оператори мақомига эга.

Умумжаҳон почта иттифоқи бланклари ва ҳужжатлари фақат миллий оператор томонидан фойдаланилиши мумкин.

Оддий хатларни, почта варақчаларини ва пул маблағлари почта ўтказмаларини жўнатиш бўйича почта хизматларини кўрсатиш, ёзма хат-хабарларни, билдиришномаларни, чақирув қоғозларини ва бошқа юридик аҳамиятга эга ҳужжатларни Электрон почта жўнатмалари ягона миллий тизими орқали етказиб бериш (топшириш) Миллий оператор мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади. Миллий операторга Ўзбекистон бутун ҳудудида универсал почта хизматларини мажбурий равишда кўрсатиш бўйича вазифалар юклатилади.

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ҳуқуқлари:

ўзларига тегишли автотранспорт воситаларидан, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли, махсус фарқлаш белгиларига эга бўлган транспорт воситаларидан шартнома асосида фойдаланади;

белгиланган тартибда тасдиқланган почта нормативларини ҳисобга олган ҳолда, почта алоқаси объектлари томонидан кўрсатиладиган почта алоқаси хизматлари рўйхатини мустақил равишда белгилайди;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолият бошқа турларини амалга оширади”.