$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Мактабларда ўқитувчиларга гидроксихлорохин тарқатиш бошланди. ЖССТ ундан воз кечганди

Мактабларда ўқитувчиларга гидроксихлорохин тарқатиш бошланди. ЖССТ ундан воз кечганди

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларига, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчи ва ҳодимларига керакли дорилар тарқатилиши бошланган. Бу ҳақида Ҳалқ тахлими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликка кўра, ўқитувчиларга дориларни тарқатиш жорий йилнинг 13-сентябрь куни Бош вазир раислигида ўтказилган Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш юзасидан қабул қилинган қарорига биноан амалга оширилган.

“Коронавирус инфекцияси билан касалланишининг олдини олиш, профилактика ва даволаш мақсадида уларни гидроксихлорохин ҳамда цинк микроэлементи мавжуд дори воситалари билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бир қатор хорижий мутахассислар мазкур дорини коронавирусга қарши қўллаш зарарли эканини маълум қилишганди. ЖССТ COVID-19 терапиясида гидроксихлорохиндан фойдаланишни май ойидаёқ тўхтатган, июль ойи бошида ушбу препарат ўлим даражасини камайтира олмаслигини тасдиқлаганди.

Шундан кейин ҳам бу дорининг ҳамон қўлланилаётгани ОАВ ва жамоатчилик эътиборини тортганди. Ўзбекистонлик бир қатор шифокорлар ҳам ушбу дорининг акс таъсирларини бир неча бор таъкидлашган. Айримларига бу дорига қарши фикр билдиргани учун таҳдидлар ҳам бўлганди.

Uz24 масалага ойдинлик киритиш мақсадида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Хамробоева билан боғланди. У ЖССТ рад этаётган препаратнинг бизда ҳамон сақланиб қолаётганини қуйидагича изоҳлади:

“Бу дори миллий тажрибадан келиб чиқиб рўйхатда қолдирилди. ЖССТ таъқиқлагани билан бизда бу дори самарали натижалар кўрсатяпти. Шу сабабли соғлиқни сақлаш вазирлиги уни рўйхатда қолдириш керак, деган хулосага келди. Бундан ташқари, ССВ, Коронавирусга қарши кураш штаби вакиллари ҳамда Туркия ва Россия тиббиёт ходимлари билан ўтказилган онлайн-вебинарда улар ҳам гидроксихлорохин қўллашда давом этишаётганини билдиришди. Яъни, бошқа давлатлар ҳам ўз тажрибасидан келиб чиқиб, йўл тутяпти”, дея тушунтирди Ф. Хамробоева.

Теги :
Jamiyat