$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

25,5 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Тошкент шаҳри Олмазор туманида 25,5 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан, ДБҚ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар У.Қ., Т.Ғ. ва Б.Х. "Волк Х091" ва "С новым годом Х082" номли пиротехника буюмларини сотган вақтида ушланиб, 30 дона "Волк Х09" ва 78 дона "С новым годом Х082" номли жами 25,5 млн сўмлик пиротехника буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat