$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Эндиликда илмий иш қилаётганлар хорижга ўқишга юборилади, агар...

докторантура doktorantura PhD talaba magistr

2024 йилдан бошлаб ҳар йили маданиятшунослик, номоддий маданий мерос соҳалари, хусусан, мақом ва бахшичилик санъати бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган илмий ходимлар хорижий олий таълим ва илмий муассасаларга фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юборилади.

Қонуний асос

Бу 2023 йилнинг 25 декабрида қабул қилинган ПҚ-405-сонли Президент қарорида белгилаб қўйилди.

Саралаш тартиби

Қайд этилишича, хорижий олий таълим муассасаларига фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юбориладиган номзодлар педагогик-илмий фаолият билан шуғулланаётган, магистрлик даражасига эга бўлган иқтидорли ва самарали фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида очиқ танлов асосида саралаб олинади.

Харажатлар ким томонидан қопланади?

Хорижга фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юбориш билан боғлиқ харажатлар эса «Эл-юрт умиди» жамғармасига хорижда докторантурада таълим олиш дастурларини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Вазирлик учун қўшимча вазифа

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ҳам қатор вазифалар юкланмоқда.

Жумладан, вазирлик Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтига 2024 йилдан бошлаб ҳар йили тўлов-контракт шартномаси асосида таянч докторантура учун камида 3 тадан, стажёр-тадқиқотчилик учун камида 2 тадан квота ажратилишини ҳамда номоддий маданий мерос намуналарини тадқиқ этиш, хусусан, мақом ва бахшичилик санъати бўйича илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасининг танловлар асосида шакллантирилишини таъминлаши керак.