$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Петербургда доғистонлик Ўзбекистон фуқаросини отиб қўйди. Ўқ унинг бошига теккан

Петербургда доғистонлик Ўзбекистон фуқаросини отиб қўйди. Ўқ унинг бошига теккан

Кеча, 9 август куни Санкт-Петербургдаги Невский туманида кафе қоровули ва мижоз ўртасида келишмовчилик юзага келган ва оқибатда қоровул мижозни отиб қўйган. Бу ҳақда Fontanka.ru нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Ўзбек миллий таомлари тайёрланадиган "Doppi" кафесига тонгги соат 5:00 га яқин 29 ёшли ўзбекистонлик ташриф буюради. Кафе қоровули, келиб чиқиши доғистонлик бўлган шахс ва мижоз ўртасида жанжал келиб чиқади. Сўнг қоровул унга қарата ўқ узади. Ўқ унинг бошига теккан. Шундан сўнг қоровул таксига ўтириб воқеа жойидан қочиб қолган.

Асли Ўзбекистон фуқароси бўлган жабрланувчи қониқарли ҳолатда касалхонага ётқизилган. Жанжалда яна бир кишининг иштирок этгани айтилмоқда. Ҳозирча унинг шахси аниқланмаган.

“Невский тумани ички ишлар бўлими мазкур ҳодиса бўйича “қотилликка уриниш” моддаси билан жиноий иш қўзғаган. Айбдор қидирилмоқда”, дейилади хабарда.