$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

12 мингдан ортиқ боқувчисини йўқотган ўқувчи ва талабанинг пенсиялари 23 ёшгача узайтирилди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Бу ҳақда АОКАда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Пенсия жамғармасининг 2022 йил 9 ойлиги даромадлари прогноз кўрсаткичлари 23 032,0 млрд. сўм этиб белгиланган бўлиб, ижро 24 097,8 млрд. сўмга ёки 105 фоизга бажарилди. Шунингдек, Жамғарма томонидан 4,2 млн. нафар пенсия ва нафақа олувчиларга 36,7 трлн. сўм харажатлар амалга оширилди.

2022 йилнинг 9 ой давомида Пенсия жамғармаси томонидан 336,9 минг нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 43,1 минг нафарга ёки 14,6 фоизга ошган.

Пенсия жамғармаси томонидан тайинланадиган 12 турдаги пенсия ва нафақаларнинг 9 турини бугунги кунда инсон омилисиз, автоматик, интерактив ва проактив шаклда тайинлаш тизими йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 1,2 млн. нафар фуқарога интерактив ва масофавий хизматлар кўрсатилди.

Теги :
Jamiyat