$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тўлов тизимида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг ўтказмаларини 1 соатгача чекланиши мумкин

onlayn tolov

Ўзбекистонда банклар ва тўлов тизимларининг мобил иловаларидаги хавфсизлик даражасини ошириш учун янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг маблағларини ўтказиш имкониятини 1 соатгача чеклаш режалаштирилмоқда. Фойдаланувчиларга унинг профилига кирилганлик ҳақида SMS-хабар юборилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 30 ноябрдаги қарори билан банклар, тўлов ташкилотлари ва тизимларида антифрод (фирибгарликка қарши курашиш) тизимини жорий этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Ҳужжатдаги «йўл харитаси»га кўра, 2024−2025-йилларда тўлов тизими операторларида транзакцион антифрод тизими ҳамда банклар ва тўлов ташкилотлари сессион антифрод тизимларидан фойдаланиш учун Марказий банкда марказлашган антифрод тизим жорий этилади.

Бундан ташқари, Марказий банкда замонавий биометрик идентификация тизимини қўллаган ҳолда мижозларни идентификация қилиш тизими йўлга қўйилади. Шунингдек, SIM-карта, мобил қурилма IMEI-коди, интернет тармоғи (роуминг) орқали маълумотларни идентификация қилиш тизимини банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида жорий этиш режалаштирилмоқда.

Банклар ва тўлов тизимларининг мобил иловаларидаги хавфсизлик даражасини ошириш учун янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг маблағларини ўтказиш имкониятини 1 соатгача чеклаш режалаштирилган. Асосий фойдаланувчига унинг профилига кирилганлик ҳақида дарҳол SMS-хабар юбориш ва мобил қурилмалар хусусида IMEI, IMSI, DeviceID ва бошқа қўшимча маълумотларни йиғиш белгиланиши мумкин. 

«Йўл харитаси» фойдаланувчиларнинг SMS-хабарлар орқали олинадиган бир марталик (one time password) паролларини ҳимоя қилиш механизмини жорий этиш, шунингдек, банк карталаридан маблағларни ўғирлаш ҳолатлари ҳақида келиб тушаётган мурожаатлар бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни (блоклаш ва бошқалар) кўриш бартараф таклиф этилган.

Бундан ташқари, банк карта маълумотлари интернет тармоғида тарқалиши бўйича хабардор қилиш ва мониторинг қилиш мақсадида замонавий дастурий воситаларни жорий этиш режалаштирилган.

Аввалроқ Марказий банк ўғирлик ва фирибгарликнинг олдини олиш учун шубҳали операциялар вақтида банк карталари ва ҳисобварақларни блоклаш тўғрисида мажбурий кўрсатма бериши мумкин бўлиши ҳақида хабар берилганди. Банклар ва тўлов ташкилотлари фирибгарликка қарши тизимларни жорий этади ва йирик ўтказмаларни назорат қилади.

Шунингдек, 11-ноябрда айрим Ўзбекистон фуқароларининг банк карталаридан катта миқдорда пул ечиб олинган. Номаълум шахслар SMS-кодлар ҳимоясини четлаб ўтган. МБ ва Humo банклардан бирига хакерлар томонидан бузиб кирилганини рад этган. Universalbank кузатув кенгаши раҳбари Анвар Ирчаев 7 киши карталаридаги пул ўғирлангани бўйича ариза билан мурожаат қилганини таъкидлаган.