$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

«Uzbekistan Airways» август охиригача халқаро парвозларни бекор қилди

«Uzbekistan Airways» август охиригача халқаро парвозларни бекор қилди

Парвозлар амалга ошириладиган мамлакатлар ва Ўзбекистон Республикасининг маъмурий марказларидаги эпидемиологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда халқаро ва маҳаллий қатновлар жадвалига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 31 августгача халқаро қатновларнинг ва маҳаллий йўналишлар бўйича мунтазам парвозларнинг бир қисми мажбурий бекор қилинади.

Авиакомпания бекор қилинган рейсларга авиачипталарни сотиб олган йўловчиларга тўлов шаклига мувофиқ пул маблағларини ваучер шаклида олиш ёки 2020 йил 1 сентябридан бошлаб режалаштирилган АЖ қатновларига бир марталик қайта бронлаш имконияти тақдим этилишини маълум қилган. Бекор қилинган қатновларга авиачипталар санасини бошқа санага қайта бронлашда йўловчилардан қўшимча тўловлар олинмаслиги айтилмоқда.

“Авиакомпания cалл-марказига кўплаб қўнғироқлар келиб тушаётганлиги сабабли, хизматни кутиш вақти сезиларли даражада ошди. Шу муносабат билан, йўловчилардан қатновлар бекор қилиниши билан боғлиқ қўнғироқлар билан call-марказга мурожаат қилмасликларини илтимос қиламиз”, дейилади хабарда.