$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ғафур Ғулом боғи ёзда қайта очилади

park

Тошкентдаги Ғафур Ғулом маданият ва истироҳат боғидаги реконструкция ишлари 2022 йил ёзида якунланади бу ҳақда боғ ҳудудини ижарага олган BMP Smart Decision Management таъсисчиси Отабек Мирзажонов маълум қилди.

“Ҳозирги кунда биз томонимиздан 4 млн АҚШ доллари ҳажмида инвестиция киритганмиз. Умумий режамизга асосан, инвестициялар ҳажми 10 миллионга боради.

Реконструкция давомида биз паркда мавжуд ҳамма аттракционларни янгилаймиз. 30та аттракционга Россия, Хитой, Украина, Туркия корхоналари билан шартномалар тузилган. 90 фоиз аттракционимиз Ўзбекистонга олиб келинган. Қолганлари олиб келиниш жараёнида.

Паркда реконструкция даврида мавжуд 9 мингта дарахтдан биттасиям олинмаган, ҳаммасини назорат қилиб, парвариш қилиб, тубдан янги суғориш тизимини яратмоқдамиз”, – дейди Мирзажонов Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизматига берган интервюсида.