$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Айрим озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб кириш солиқлардан озод қилиниши мумкин

Айрим озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб кириш солиқлардан озод қилиниши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан пандемияс даврида аҳоли, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақида Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, лойиҳада 2021 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикасига шакар, шу жумладан, шакар хом ашёсини, 2021 йил 1 июлга қадар бўлган даврда эса картошка, ўсимлик ёғи, гўшт, чорва молларини тирик ҳолда ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни олиб кириш, шунингдек, уларни реализация қилиш айланмалари қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш кўзда тутилган.

Депутатларга кўра, мазкур қонуннинг қабул қилиниши куз-қиш мавсумида картошка маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, мол, қўй ва парранда гўшти тақчиллигининг олдини олишга, ўз навбатида ушбу даврда маҳсулотлар нархининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Теги :
Jamiyat