$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Болалар ўйинчоқларининг техник хавфсизлиги назоратга олинади

ўйинчоқ

Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2020 йилдаги “Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига кўра, "Ўзстандарт" агентлигига ваколатли давлат органлари билан биргаликда қабул қилинган техник регламент болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ҳамда сотиш талабларини белгилайди, шунингдек, болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олади. 

Техник регламентга “болалар ўйинчоғи” деб қаралмайдиган маҳсулотлар, хусусан 18 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланмаган, коллекция учун тўпланган масштабли моделлар, арча ўйинчоқлари, болаларнинг ўйин майдонлари жиҳозлари, спорт инвентарлари, ўйин автоматлари, пневматик қурол ва ҳ.к. келтирилган. Техник регламент талаблари уларга, шунингдек шахсий буюртмалар ва кўргазма нусхалари сифатида тайёрланган ўйинчоқларга татбиқ этилмайди. 

Техник регламентга қуйидаги хавфсизлик турлари бўйича талаблар киритилган:

·        ёнғин хавфсизлиги;

·        кимёвий хавфсизлик;

·        токсикологик-гигиеник хавфсизлик;

·        электр, радиацион, микробиологик хавфсизлик;

·        қадоқлашга, тамғалашга оид хавфсизлик оид хавфсизлик ва бошқалар.

Теги :
Жамият