$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

ОТМ талабаси ҳамда битирувчисини ишга қабул қилган тадбиркорга субсидия берилади

Фото: Gazeta.uz Фото: Gazeta.uz

Президентнинг “Муайян тажриба ва ютуқларга эришган тадбиркорлар “устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳудудлардаги ёш тадбиркорларга кўмаклашишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб, “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан ўрта махсус таълим ташкилотлари битирувчилари, олий таълим ташкилотлари 3- ва 4-курс талабалари ҳамда битирувчиларини ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун бир йил давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баравари миқдорида субсидия берилади;

Бунда, мазкур субсидия ҳар бир битирувчи (талаба) га нисбатан қўшимча равишда 10 нафар ходимга эга иш берувчиларга нисбатан қўлланилади.

Президентнинг “Ёшлар тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони 1-банди “а” кичик банди иккинчи хатбошисида белгиланган имтиёз амал қилиш муддати 2025 йил 31 декабрга қадар узайтирилади.

Молия вазирлиги 2023 йилдан бошлаб мазкур қарорда ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва улар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳисоб-китобларига мувофиқ агентликка Давлат бюджетидан қўшимча равишда маблағлар ажратилишини ҳамда келгуси йил бюджет параметрларини шакллантиришда ушбу харажатлар назарда тутилишини таъминлайди.

Савдо-саноат палатаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан юқоридаги тоифадаги шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия бериш тартиби тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.