$
 11937.89
-10.69
 13769.16
-24.28
 141.76
-2.53
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони маълум

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони тўғрисида маълумот берилди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳозирги пайтда 154 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.

Қўмита маълумотида айтилишича, 2021/22-ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 808,4 мингтани ташкил этган.

Қайд этилишича, шундан талаба йигитлар сони – 439,4 минг нафарни, талаба қизлар сони эса – 369 минг нафарни ташкил қиляпти.