$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўткир Ҳошимовнинг рафиқаси вафот этди

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Таниқли ўзбек ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг турмуш ўртоғи Ўлмасхон Ҳошимова вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар берди.

"Марҳум бугун, 27 октябрь, пешинда яшаган хонадонидан чиқарилади", – дейилади хабарда.

Ўлмасхон Ҳошимова халқ маорифи аълочиси, I даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони, "Фидокорона хизматлари учун" ордени соҳибаси эди.

UZ24 жамоаси Ўткир Ҳошимовнинг умр йўлдоши Ўлмасхон аянинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Маълумот учун, Ўткир Ҳошимов бундан 9 йил аввал, 2013 йилда ҳаётдан кўз юмганди.